
Словакиянинг AeroMobil компанияси 2017 йилга қадар учадиган автомобилни яратиш ишларини охирига етказиб, уни ишлаб чиқаришни бошлашни режалаштирмоқда, деб хабар берди The Verge нашри.
Компания раҳбари Юрай Вакулик “суперкарларга қизиқадиган бой харидорлар” AeroMobil’нинг биринчи моделини 2017 йилга қадар сотиб олишларига умид билдирмоқда.
“Бизга шахсий транспорт соҳасида инқилоб керак”, деб айтди Вакулик.
У учадиган автомобиллар ҳақидаги орзу унда 25 йил аввал, Чехословакиядаги социалистик режимдан қочиб кетиш йўлини қидириб юрган пайтида пайдо бўлганини таъкидлаб ўтди.
Ишлаб чиқарувчининг фикрича, учадиган автомобиллар ва автоматик тарзда бошқариладиган автомобиллар транспорт инқилобида муҳим янгиликлар бўлади.
Манба: www.kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар