date
views 3 383

Тошкентда фожиали ЙТҲ: пиёда билан дарахтга бориб урилди

Тошкентда фожиали ЙТҲ: пиёда билан дарахтга бориб урилди
Жорий йилнинг 31 май куни Тошкент шаҳрида аянчли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган видео орқали маълум бўлишича, воқеа пойтахтнинг Бектемир туманида юз берган.

Тафсилотларга кўра, Matiz русумли автомобиль ва Nexia автомобили иштирокида йўлда тўқнашув содир бўлган. Nexia автомобилни 1995 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарган. Тўқнашувдан сўнг Nexia ҳайдовчиси машина бошқарувини йўқотиб, йўл четида кетаётган пиёда фуқарони уриб юборган ва шундан сўнг дарахтга бориб урилган.

Жабрланувчи фуқаро Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Тошкент филиалига олиб борилди. Мутахассис шифокорларнинг маълум қилишича, унга "бош мия ёпиқ жароҳати", "мия чайқалиши" ва "чап сон суяги сингани" каби ташхислар қўйилган.

Бемор шошилинч равишда реанимация бўлимига ётқизилиб, тезкор жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Синган оёғи қайта тикланди ва ҳозирда унинг аҳволи қониқарли дея баҳоланмоқда.

Ҳозирги кунда ушбу ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИБ Тергов бошқармаси томонидан қонун доирасида тергов ишлари олиб борилмоқда. Воқеа бўйича барча ҳолатлар ҳуқуқий жиҳатдан ўрганилиши ва масъулларга нисбатан зарур чоралар кўрилиши кутилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Тошкентда фожиали ЙТҲ: пиёда билан дарахтга бориб урилди