
Tesla Техас штати Остин шаҳрида роботакси хизматини тижорат синовидан ўтказа бошлади, деб uz.kursiv.media хабар берди. Ушбу синовлар ҳозирча шаҳарнинг айрим ҳудудларида амалга оширилмоқда.
Автомобиллар ҳайдовчисиз йўловчиларни ташимоқда ва ҳар бир поездка учун тариф $4,2 этиб белгиланган. Бошқарувда ҳайдовчи йўқ, бироқ хавфсизликни назорат қилиш ва автопилот ишлашини кузатиш учун олдинги ўриндиқда компания мутахассиси ўтиради.
Айни пайтда роботакси хизматининг қатор чекловлари мавжуд. Яқин келажакда бундай машиналар ёмғир, туман каби ноқулай об-ҳаво шароитида ва ёши катта бўлмаган йўловчиларни ташишда ишламайди.
Соҳадаги мутахассислар Tesla рақиби Waymo’dan анча ортда эканини таъкидлашмоқда. Бу биринчи синовлардаги кўплаб чекловлар билан изоҳланади. Tesla рақобатчига етиб олиш учун ушбу хизматни янги Техас қонуни кучга киришидан олдин синовдан ўтказмоқда.
Waymo автопилоти камера, радар, лидар ва бошқа сенсорлардан фойдаланади. Tesla эса фақат камераларга таянади. Бу тизим нархини пасайтиради, бироқ мураккаб шароитда хавфсизлик масалалари бўйича шубҳалар уйғотмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар