
GAC бренди ўзининг Россиядаги биринчи гибрид автомобили — флагман кроссовери GS8 Dragon HEV ҳақида кенгайтирилган маълумотларни ошкор қилди. Мазкур янги автомобил нафақат техник жиҳатдан, балки замонавий дизайн ва интеллектуал ечимлари билан ҳам эътибор марказида турибди.
GAC GS8 Dragon HEV флагман кроссовери ҳозирда Россияда тўлиқ ишлаб чиқаришга тайёрланмоқда. Бу модел компания учун Россия бозорида янги босқични бошлаб беради. Компания матбуот хизмати таъкидлашича, GS8 Dragon’нинг машҳурлиги тобора ўсиб бормоқда ва компания унинг флагман версиясини замонавий технологиялар асосида янгилаб, бозор талабларига жавоб берадиган қилиб тақдим этиб келмоқда.
Техникасига тўхталадиган бўлсак, GS8 Dragon HEV 2,0 литрли бензинли двигател, электр мотор ва THS (Toyota Hybrid System) технологияси асосидаги гибрид ўрнатиш билан жиҳозланган. Ушбу комплектация автомобилини нафақат қувватли, балки энергия тежамкор ҳам қилади: умумий қуввати 427 от кучини ташкил этиб, 0 дан 100 км/соатга 6,9 сонияда тезлашади. Йўлда ўртача ёқилғи сарфи эса 7,8 литрни ташкил қилади, бу эса унга бозордаги рақобатчилар орасида ўзининг афзалликларини таъминлайди.

Яна бир муҳим жиҳат — автомобил АИ-92 бензинида ҳам фойдаланиш имкониятига эга. Бу эса уни кенг омма учун янада оммалаштиради.
GS8 Dragon HEV салонидаги мультимедиа тизими тўлиқ руслаштирилган, Apple CarPlay ва Android Auto дастурларини қўллаб-қувватлайди. Автомобилда ВКонтакте (VK) онлайн хизматларидан ҳам бемалол фойдаланиш мумкин. Ўрнатилган овозли ёрдамчи “Салом, GAC” буйруғи орқали фаоллашади ва навигация, иқлим назорати, мультимедия, телефон, люк, иситиладиган ўриндиқлар, вентиляция ва иситиладиган рул каби кўплаб функцияларни овоз орқали бошқариш имкониятини беради.
Янги гибрид моделнинг техник хусусиятлари ва жиҳозлари ҳақида янада батафсил маълумотлар компаниянинг Россия бозоридаги расмий эълонлари орқали маълум қилинади.
GAC GS8 Dragon HEV Россия автомобиль бозорида юқори даражадаги қулайлик ва инновацияни қадрловчи харидорлар учун яна бир муносиб танлов бўлади. Янги технологиялар, энергия тежамкорлик ва мулоқотни осонлаштирувчи интеллектуал ечимлар билан бу модел Россия бозорида катта қизиқиш уйғотиши кутилмоқда.
rozetked.me маълумотлари асосида тайёрланди
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар