date

“Права”сиз скутер ҳайдовчиларига маъмурий жарималар қўлланиши бошланди

“Права”сиз скутер ҳайдовчиларига маъмурий жарималар қўлланиши бошланди

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ходимлари ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмай скутер бошқараётган фуқароларга нисбатан маъмурий жазо расмийлаштириш жараёнини бошлади.

Эслатиб ўтамиз, 1-октябрдан бошлаб фойдаланишда бўлган мопед ва скутерлар фақат давлат рақам белгиси ва “А” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси билан бошқарилиши шартлиги расман эълон қилинган эди.

Шу кунларда мазкур талабларга эътибор қаратмай, “А” тоифадаги гувоҳнома ва давлат рақамисиз мопед ёки скутер бошқарган ҳайдовчиларнинг транспорт воситалари жарима майдончасига олиб кетилмоқда ва тегишли чоралар қўлланмоқда.

ЙҲХХ ходимлари бу чораларни аҳолига эслатиб, қонун устуворлиги ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун амалга оширилаётганини таъкидламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » “Права”сиз скутер ҳайдовчиларига маъмурий жарималар қўлланиши бошланди