BYD Seal 8 янги авлоддаги батарея билан тақдим этилди

Хитойнинг электромобиллар ишлаб чиқарувчи гиганти BYD ўзининг навбатдаги флагман модели Seal 8 седанини намойиш қилди. Янги автомобиль техник кўрсаткичлари ва инновацион ечимлари билан автомобиль бозорида шов-шув кўтаришга тайёр. Машинанинг энг асосий янгилиги унга ўрнатилган иккинчи авлод Blade 2.0 батареяси ҳисобланади.
Ушбу замонавий аккумулятор технологияси автомобилга CLTC стандарти бўйича бир марта қувватланиш орқали 1000 километрдан ортиқ масофани босиб ўтиш имконини беради. Бундан ташқари, қувватлаш тизими ҳам сезиларли даражада тезлашган: батареяни 10 фоиздан 100 фоизгача тўлдириш учун атиги 9 дақиқа вақт кифоя қилади. Бу электромобиллар тарихидаги энг яхши кўрсаткичлардан бири саналади.
BYD Seal 8 ўзининг йирик ўлчамлари билан ҳам ажралиб туради. Седан узунлиги 5150 миллиметр, эни 1999 миллиметр ва баландлиги 1505 миллиметрни ташкил этади. Ғилдираклар базаси эса 3030 миллиметрга тенг бўлиб, бу йўловчилар учун салон ичида кенг ва қулай муҳит яратади. Янги флагман нафақат тезкорлиги, балки дизайни ва қулайлиги билан ҳам премиум сегментдаги рақобатчиларига жиддий муаммо туғдириши кутилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!