
Кеча, 16 апрель куни Тошкентнинг Сергели туманида шлакоблок ортилган “ЗиЛ” юк машинаси ағдарилиб кетди. Facebook’даги “Водители Ташкента” гуруҳи фойдаланувчилари ёзган маълумотга таяниб Qalampir.uz ёзишича, йўл-транспорт ҳодисаси Makro супермаркети ёнидаги пиёдалар ўтиш йўлагида содир бўлган.
Matiz русумли автомобиль пиёдани ўтказиб юбориш учун тўхтаган. Унинг ортидан катта тезликда келаётган юк машинаси эса вақтида тўхтай олмаган ва чап тарафга ағанаб кетган. Натижада енгил машинага зарар етган.
“Хайрият, одамларга шикаст етмади”, деб ёзади гувоҳлардан бири. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар