
GM Uzbekistan етказиб бериладиган автомобиллари кетма-кетлигини реал вақт режимида кузатиш имконини берувчи электрон аризаларни рўйхатга олиш тизимини жорий қилди. Бу ҳақда Uz24.uz сайти ёзмоқда.
Аризалар ҳолатини қуйидаги ҳаволадан ўтиб, кўришингиз мумкин:
Электрон аризаларни рўйхатдан ўтказиш учун расмий дилерлик автосалонларидан бирига мурожаат қилиш керак бўлади. Автосалон ходимлари томонидан электрон аризани рўйхатдан ўтказиш рад қилинганда, қўшимча мукофотлар ёки бошқа ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар талаб қилинганда, зудлик билан ишонч рақамлари (+99871 147 14-14)га хабар қилишингизни сўраймиз, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 1 июндан GM Uzbekistan автомобиллари нархи 30-47%га ошди ва уларнинг савдоси миллий валютада амалга оширилиши бошланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар