Куни кеча ижтимоий тармоқларда ажойиб видео пайдо бўлди: Porsche Cayman GT4 спорткари ҳайдовчиси тезлик борасида Tesla электрокари билан беллашишга қарор қилди ва ... мағлуб бўлди! Tesla Model S соҳиби автомобиль ичидан олинган видеотасмани интернетга жойлаштирди. Kun.uz нашри шу ҳақидаги маълумот билан бўлишди.
Светофорда яшил чироқ ёқилиши биланоқ импровизациялашган пойга бошланди. Porsche Cayman спорткари Tesla Model S электрокаридан ўзиб кетишга ҳаракат қилди - бироқ кутилмаганда воқеа ўзгача тус олди. Эҳтимол, Tesla ҳайдовчиси Ludicrous режимини қўллагандир, бу режимда 100 км/соатга тезлашиш атиги 2,7 сонияда рўй беради. Чорраҳадан ўтгандан кейин Porsche бошқарувни қўлдан чиқарди ва автомобиль айланиб кетди. Яхшики, йўл бўш бўлган, шу боис пойга ЙТҲ билан тугамаган.
Эҳтимол, Porsche рулини етарли тажрибага эга бўлмаган ҳайдовчи бошқаргандир, бироқ бу электрокарнинг фазилатларига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди