
Бугун 777 дан иборат, Тошкент шаҳрига тегишли учта автомобил рақами авторақамлар онлайн аукционига қўйилганди.
Жумладан, 14 млн. 977 минг 500 сўм бошланғич нарх билан савдога қўйилган 01 E 777 AB рақами 73 млн. 839 минг 75 сўмга, 01 D 777 AB рақами эса — 73 млн. 389 минг 750 сўмга сотилди.

Ниҳоят бу борада ҳам рекорд ўрнатилди. 01 С 777 AB автомобиль рақами аукционда 81 миллион 926 минг 925 сўмга пулланди.

Бу эса Марказий банк расмий курси билан 10 минг АҚШ долларидан зиёдроқ суммани ташкил этади ёки юртимизда ишлаб чиқарилаётган баъзи автомобиллар баҳосига тенг. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар