date
views 19 276

Chevrolet Spark хэтчбеки янада шиддатли бўлди

Chevrolet Spark хэтчбеки янада шиддатли бўлди

Chevrolet компанияси Spark компакт хэтчбекининг махсус версияси —RS номини олган машинани тақдим этди. Ушбу янгилик Лас-Вегасда ўтадиган SEMA тюнинг-шоусида ўзининг шиддаткор кўриниши билан қатнашиши кўзда тутилган, деб ёзмоқда Kun.uz сайти.

Chevrolet Spark RS кабонатли орқа сплиттерга, шуингдек, шу материалдан тайёрланган орқа бамперга ва қора-кулранг рангга эга бўлди. бундан ташқари, хэтчбек 17-дюймли ғилдирак дискларига эга бўлиб, унинг бу тузилиши Corvette суперкарига ўхшаб кетади.

Техник ишланмалар ҳақда аниқ фикрлар билдирилмаган. Chevrolet Spark RS 94 от кучига эга 1,4-литрли бензин мотор билан жиҳозланиши кутилмоқда.

Концепт Chevrolet`нинг Америка ва Жанубий Кореа дизайн-студияси томонидан шакллантирилган. Компаниядагиларнинг маълум қилишича, Spark RS туркумининг омма қабул қилишига қараб, ушбу сериядаги машиналар ишлаб чиқарилиши бошланади.



Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Chevrolet Spark хэтчбеки янада шиддатли бўлди