
7 январь куни Тошкентда Lacetti автомобили иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ажратувчи тўсиқ билан кучли тўқнашув натижасида машина мотори чиқиб кетган.
7 январь куни Lacetti автомобилининг 1996 йилда туғилган ҳайдовчиси Тошкентнинг Яшнобод туманидаги Мирзо Улуғбек кўчасида ажратувчи тўсиққа бориб урилган, деб ёзмоқда «Газета.uz» нашри.
ЙТҲ тахминан 15:30 да содир бўлган. Аварияга тезликни меъёрдан ошириш ва машина бошқарувини йўқотиш сабаб бўлган. Ажратувчи тўсиққа кучли урилиши оқибатида автомобилнинг мотори чиқиб кетган.
Ҳодиса натижасида фақатгина ҳайдовчи жароҳатланиб, турли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар