
Автомобиллар бўйича мутахассислар ҳайдовчиларнинг автомобилларга энг кўп зарар келтирувчи одатлари маълум қилинди. Ҳайдовчиларнинг бу одатлари машинанинг хизмат қилиш муддатини жиддий қисқартириши мумкин.
Ҳайдовчиларнинг зарарли одатлари “хит-паради”нинг 1-ўрнига техник хизмат кўрсатиш муддатларига амал қилмаслик қўйилди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, автомобилнинг хизмат қилиш муддати мой, фильтрлар ва шу кабиларнинг ўз вақтида алмаштирилиши ҳисобига узайтирилиши мумкин.
2-ўринга ҳайдовчи томондан асбоблар панелидаги огоҳлантирувчи сигналларнинг рад этилиши, 3-ўринга узатмалар қутисидан фойдаланиш қоидаларига амал қилмаслик қўйилди.
“Страт-стоп” режимида ҳаракатланиш 4-ўринга “лойиқ” зарарий одат деб топилди. Бунда автомобиль тез ҳаракатлантирилиб, тез тўхтатилади. Бу ёнилғининг кўп сарфланиши ва тормоз колодкалари ейилишидан ташқари, автомобилнинг қолган тизимларига ҳам салбий таъсир кўрсатади.
Ниҳоят, 5-ўринга эски ғилдиракларнинг янгисига ўз вақтида алмаштирилмаслиги қўйилган. Мутахассислар эски ғилдиракларда юриш йўл-транспорт ҳодисасига сабаб бўлиши мумкинлигидан огоҳлантиришмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар