Россия бозорларида Ўзбекистоннинг “Ravon” маркасидаги барча автомобиллар нархи ошди. “Автостат” агентлиги таҳлилчилари бунинг сабабини айтиб ўтишди. Бу ҳақда Халқ сўзи нашри хабар тарқатди.
Маълум бўлишича, ушбу моделларнинг қимматлашуви биринчи навбатда утилизация бўйича тўлов ҳажмининг ошиши билан боғлиқ. Гап шундаки, Россияда 1 апрелдан бошлаб ушбу мамлакатга транспорт воситаларини олиб киришдаги солиқ ставкалари оширилди. Оқибатда 1,0-2,0 ҳажмдаги қувват агрегатига эга автомобиллар учун бож қиймати 90 фоиз кўтарилиб кетди.
Натижада эндиликда Россияда туркумига қараб “Ravon R2” модели 489-559 минг рубль (8,2 минг-9,3 минг АҚШ доллари), “Ravon Nexia” 499-599 минг рубль (8,3-10 минг доллар), “Ravon R4” – 529-659 минг рубль(8,8-11 минг доллар), “Ravon Gentra” 569-699 минг рубль (9,5-11,7 минг доллар) нархда сотилаяпти.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг биринчи чорагида Россияда Ўзбекистоннинг “Ravon” бренди остидаги 4,1 мингта автомобиль харид қилинган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 152 фоиз кўпдир. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”