23:22 / 05.05.2018
4 693

Хельсинкида ўзи бошқарилувчи автобуслар қатнови йўлга қўйилмоқда

Хельсинкида ўзи бошқарилувчи автобуслар қатнови йўлга қўйилмоқда
Хельсинки шаҳри илк ўзи бошқарилувчи автобус сотиб олди. Унинг синовлари Финляндия пойтахтидаги илк узун йўналиш Helsinki Robusline’да синовдан ўтказилмоқда.

Янги йўналиш ёз бошида шаҳарнинг Кивикко туманида жорий қилинади. Синовлар “охирги километр” муаммоси қандай ҳал қилинишини кўрсатади. Унга кўра, уйдан яқин бекатгача масофа бир километрдан кўпроқ бўлса, одам жамоат транспортига эмас, автомобилга ўтириши эҳтимоли катта, деган фикр мавжуд.

Хельсинкида ҳайдовчисиз автобуслар синовини ўтказиш ташаббусини Metropolia технологик университети билдирган. Университет Sohjoa дастури доирасида 26 апрелда Сувилахти туманида роботлаштирилган кичик автобус қатновини йўлга қўйди. Автобус 3 та тўхташ билан душанбадан жумагача соат 10дан 17гача қатнайди. Унда исталган одам юриши мумкин. Йўловчилар орасида кўрсатилаётган хизматлар сифати бўйича сўровнома ўтказиб борилмоқда.

Хельсинкида ҳайдовчисиз жамоат транспортининг илк синовлари 2016 йилдаёқ бошланган. Ўшанда Франциянинг EasyMile компаниясининг электр ҳайдовчисиз автобуслари шаҳарнинг Хернесаари туманида юра бошлаган. Хельсинки Лондон, Лос-Анжелес ва Буэнос-Айрес билан бир қаторда шаҳар муҳитига ҳайдовчисиз транспортни жорий қилишга қаратилган Bloomberg Aspen Initiative лойиҳасида иштирок этмоқда.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Хельсинкида ўзи бошқарилувчи автобуслар қатнови йўлга қўйилмоқда