АҚШнинг Пеббл-Бич шаҳрида (Калифорния штати) ўтаётган Monterey Car Week автосалони доирасида Mercedes-Benz ва Audi компаниялари ўзларининг янги электр концептларини намойиш қилди.
Mercedes компанияси Vision EQ Silver Arrow электрокарини тақдим қилди. Машинанинг дизайни 1937 йилдаги W125 спорткари услубида бажарилган. Ушбу машина Silver Arrow оиласига кирган. Электрокарнинг олди ғилдираклари ўлчами 24 дюймни, орқа ғилдираклариники эса 25 дюймни ташкил қилади. Машинанинг куч қурилмаси 747 от кучига тенг. Электрокар бир қувватланишда 400 км йўл боса олади.
twitter.com\ForceGT
Audi эса PB18 E-tron электрокарини тақдим қилган. Машина 100 км/соат тезликка 2 сонияда эриша олади.
Прототипни яратиш билан немис брендининг икки бўлими – Audi Design Loft (Малибу, Калифорния) ва Audi Sport (Неккарзульме, Германия) шуғулланган.
Автомобилнинг ташқи кўриниши янги Audi Aicon услубида бажарилган. У тажовузкор кўринишдаги радиатор панжараси, лазерли олд оптика, катта ўлчамли ҳаво тўплагичлар ва сплиттерни ўз ичига олади.
Audi PB18 умумий қуввати 680 от кучини ташкил қилувчи 3 та электромотор билан жиҳозланган. Машина бир қувватланишда 500 кмга яқин йўл боса олади. Машинанинг аккумуляторлари 15 дақиқада қувватланиши мумкин.
PB18 салонида рақамли асбоблар панели, шаффоф OLED-экран ва спорт ўриндиқлари ўрнатилган. Спорткарнинг яна бир жиҳатларидан бири сурилувчи кокпити ҳисобланиб, у прототипни умумий йўллар учун мўлжалланган машинага айлантира олади.
[media=https://youtu.be/ZJx9PX-W9uA]
Mercedes-Benz, шунингдек, тўлиқ электрлаштирилган илк кроссовери EQC’нинг тақдимоти санасини маълум қилган. Тақдимот 4 сентябрда бўлиб ўтади. EQC 70 кВт-соат электр энергия тўплай оладиган аккумулятор батареяси, иккита электромотор билан жиҳозланган. Машина бир қувватланишда 500 кмгача йўл боса олади.
Машина конструкциясида юқори мустаҳкамликдаги пўлат ва алюминий кўлланади. Таъкидланишича, у Audi E-tron, Jaguar I-Pace ва Tesla Model X машиналарига рақобатчи бўлади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”