Mercedes мутлақо янги кроссоверини намойиш қилади (фото, видео)

  • 03 сентябрь 2018, 00:12
  • 2 893
  • Авто
  • Mercedes мутлақо янги кроссоверини намойиш қилади (фото, видео)
    4 сентябрь куни Стокгольмда янги Mercedes-Benz кроссоверининг жаҳон премьераси бўлиб ўтиши кутилмоқда. Немислар Швеция пойтахтида икки йил аввал дебюти ўтган Generation EQ концепти тақдимотини ўтказишади.

    Шу ҳафтада премиум-бренд EQC номини олган конвейер вариантнинг бир неча тизер-видеосини намойиш қилган эди. Энди эса яна бир жуфт ролик пайдо бўлди - бирида кроссовернинг олд қисми тўлиқ намоён бўлган бўлса, бошқасида - унинг интерьери.
    Electric now has a Mercedes | Front Detail

    Electric now has a Mercedes! On September 4th, we will present our first all-electric Mercedes-Benz model of our new EQ brand. Here’s a view of the front. #switchtoEQ More about EQ here: mb4.me/MercedesBenz_EQ

    Опубликовано Mercedes-Benz Пятница, 31 августа 2018 г.

    Mercedes-Benz EQC ташқи кўриниши жиҳатидан прототипидан фарқ қилади. Электрокросснинг олд қисмида радиаторнинг хром панжараси пайдо бўлди, унинг прототипида эса панжара "чизилган" LED'лардан иборат эди. Орқа фонарлар ҳам бошқача - уларнинг шакли ўзгарган.

    Фото: kolesa.ru
    Автомобиль салони эса Mercedes'нинг сўнгги моделлари услубида жиҳозланган.

    Кроссовер Daimler концерни электрик моделлари учун махсус ишлаб чиқилган янги платформага қурилган. Generation EQ прототипи икки электродвигатель ва 70 кВт*с сиғимли литий-ион батареялар блоки билан таъминланган.

    Фото: kolesa.ru

    » » Mercedes мутлақо янги кроссоверини намойиш қилади (фото, видео)