17:52 / 10.09.2018
7 926

GM Uzbekistan Captiva ишлаб чиқаришни тўхтатмоқда

GM Uzbekistan Captiva ишлаб чиқаришни тўхтатмоқда
«General Motors» компаниясининг моделлар қаторини янгилаш борасидаги глобал стратегиясига мувофиқ, «Chevrolet Captiva» автомобилини «GM Uzbekistan» АЖ ишлаб чиқариш қувватларида йиғиш якунланади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, шу муносабат билан ушбу моделдаги автомобилларни етказиб бериш бўйича шартномаларга аризаларни рўйхатдан ўтказиш бугундан тўхтатилади.

«GM Uzbekistan» АЖ дилерлик корхоналари билан биргаликда «Chevrolet Captiva» русумидаги автомобилларга тузилган шартномалар учун истеъмолчилар олдида ўзининг мажбуриятларини йил охиригача тўлиқ етказиб берилишини таъминлайди.

«Chevrolet Captiva» автомобили мамлакат бозорига кириб келганига роппа-роса 11 йил тўлди. Илк бор Captiva автомобилини Ўзбекистонда йирик тармоқли йиғиш 2007 йилнинг октябрь ойидан бошланган. 2011 йилнинг сентябрь ва 2017 йилнинг февраль ойларида автомобилнинг янгиланган модели чиқарилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ GM Uzbekistan механик узатмали «Спарк» ишлаб чиқаришни 3 баробарга ошириши хабар берилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » GM Uzbekistan Captiva ишлаб чиқаришни тўхтатмоқда