10:24 / 16.10.2018
6 354

Audi ўзига иккита янги логотип ўйлаб топди (фото)

Audi ўзига иккита янги логотип ўйлаб топди (фото)
Audi автомобилсозлик компанияси АҚШ ва Германия патент идораларида ўз логотипининг янги кўринишини қайд қилди. Янги логотипларга кўра, Auto Union AG концерни вақтидан бери мавжуд бўлган машҳур 4 та ҳалқа бир яхлит элементга бирлаштирилади ёки фақат ўрта ҳалқалар бир-бирини кесиб ўтувчи кўринишда қолдирилади.

Quattroworld нашрининг фикрича, янги логотиплар компания маҳсулотлари қатори кенгайиши билан боғланган бўлиши мумкин. Яқин келажакда компаниянинг янги эмблемалари ишлатиладиган автоном ва интернетга уланадиган моделлари пайдо бўлиши мумкин. Мисол учун, марказдаги ҳалқалар кесишган ҳолда қолувчи логотип V2V протоколи бўйича боғланган автомобилларни ифодалаши мумкин.

Audi’нинг ҳозирги логотипига ўхшаш логотипи 1932 йилда пайдо бўлган. Ўшанда 4 та компания: Audi, Horch, DKW ва Wanderer компаниялари битта Auto Union компаниясига бирлашган. Дастлаб юқоридаги маркалар логотиплари ҳалқалар ичида жойлаштирилган, бироқ вақт ўтиши билан улар Auto Union ёзуви билан алмаштирилган.

Audi логотипи охирги марта 2009 йилда ўзгартирилган: ўшанда “Audi” ёзуви шрифти ўзгарган, анъанавий ҳалқалар ҳажмлироқ қилиб ишланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Audi ўзига иккита янги логотип ўйлаб топди (фото)