date

Сиднейда эркак киши 30 метрлик қоядан автомобилда тушиб кетиб, омон қолди

Сиднейда эркак киши 30 метрлик қоядан автомобилда тушиб кетиб, омон қолди

Австралияда маҳаллий аҳоли вакили ажойиб тарзда омон қолган авария тафсилотлари ўрганилмоқда. У бошқараётган автомобил 30 метр баландликдаги қоядан пастга тушиб кетган. Воқеа Сидней шаҳрининг шарқий қисмида содир бўлган. Машина йўл четидаги тўсиқ билан тўқнашгандан сўнг пастга қулаган.

“АВС” Австралия телеканалининг хабар беришича, эркак киши пачоқланган машина ташқарисида ётган ҳолда топиб олинган. У машинанинг ичидан ўзи чиққанми ёки қулаш пайтида машина ичидан тушиб кетганми, номаълум қолмоқда. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, қутқарувчилар вертолёти келгунча ҳайдовчи камида бир соат ёрдам кутган.

Йўл ҳодисаси нима учун рўй берганига полиция ходимлари ойдинлик киритишларига тўғри келади.


Манба: kun.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Сиднейда эркак киши 30 метрлик қоядан автомобилда тушиб кетиб, омон қолди