
Тошкентда 19 декабрь куни туннеллардан бирида Lacetti автомобили ағдарилиб кетди. Бу ҳақда ИИББ'га таяниб Дарё хабар берди.
«Бугун (19 декабрь) эрталаб 9:00 атрофида 102 рақамига Себзор кўчасидаги туннелда юз берган ЙТҲ ҳақида хабар келиб тушди. ЙТҲ Lacetti автомобили ҳайдовчиси 20 ёшли Одилбек А. бошқарувни эплай олмай қолгани туфайли содир бўлган. Оқибатда автомобиль кўчани ёритиш устунига урилиб, ағдарилиб кетган», — дейилади хабарда.
Ҳайдовчи касалхонага етказилган. Унда ўртача оғирликдаги тан жароҳатлари аниқланган. Айни пайтда унинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар