«Ўзавтосаноат» General Motors'нинг Асака автомобиль заводидаги улушини сотиб олди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар бермоқда.
2008 йили март ойидан GM Uzbekistan'га айланган автомобиль заводининг 25 фоиз улуши, Reuters хабарига кўра, жорий йил бошида бевосита GM'га тегишли эди. Ўша пайтда «Ўзавтосаноат» раҳбари (айни чоғда раҳбар ўринбосари) бўлган Умид Салимов «заводнинг 15 фоиз акцияси сотиб олингани, GM тасарруфида 10 фоиз акция қолаётгани»ни билдирганди.
Унинг шу йил май ойида журналистларга берган интевьюсида «йил охирига қадар барча акциялар сотиб олиниши» ҳақида айтилганди. Аммо, расмийлар акциялар қанча баҳода сотиб олингани ва келишувдаги бошқа шартларни ошкор этмаяпти.
Мамлакатнинг шарқий ва аҳоли энг зич жойлашган Андижон вилоятида қурилган завод, дастлаб, корейслар билан ҳамкорликда ишга туширилган. 1996 йили Асакадаги завод Жанубий Кореянинг Daewoo Motors ва «Ўзавтосаноат» ҳамкорлиги ҳосиласи бўлди.
Завод бир йилда 250 минг дона автомобиль ишлаб чиқариш қувватига эга. Унинг айримлари Ravon бренди остида халқаро бозорга чиқарилади.
Давлат монополияси ўрнатилган, енгил автомобиллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган тармоқни Президент Шавкат Мирзиёев ҳам танқид қилганди. Унга кўра, завод халқ ва давлат учун фойда келтирмайди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди