Қозоғистон ўз автомобил маркасини яратишга киришди

Авто1 дақиқа ўқиш9.9K
Қозоғистон ўз автомобил маркасини яратишга киришди
Қозоғистон ўз автомобиль брендини яратиш йўлида дастлабки ишларни бошлаб юборди, деб хабар қилди Қозоғистон Автомобиль бизнеси ассоциацияси раиси Андрей Лаврентьев Kazinform нашрига.

“Бу, Ўзбекистоннинг Uz-Daewoo ёки Россиянинг Lada автомобиллари каби, Қозоғистоннинг ўз автомобил маркаси бўлади. Ушбу йўналишдаги ишлар қачон тугатилишини айта олмайман, лекин Ҳукумат аниқ мақсадни олдимизга қўйди. Асосийси – сармоядорлар ҳам ушбу лойиҳага қизиқиш уйғотмоқда. Яқин келажакда ҳамюртларимизни яхши янгилик билан хурсанд қилсак ажаб эмас”, - деди Лаврентьев матбуот анжуманида.

Лаврентьев айтишига қарагандан, Қозоғистон миллий автомобили Хитойнинг Jac корпорацияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилиши ҳам мумкин. Компания ушбу лойиҳани ўз маблағидан молиялаштиришга ҳам тайёр.
Қозоғистон автомоблининг номи ва унинг қачон бозорга чиқиши ҳам ҳозирча маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Қозоғистонда Lada, Kia, Hyundai, Skoda, Chevrolet ва Iveco номли автомобиллар ишлаб чиқарилмоқда, лекин ўз автомобил бренди Қозоғистонда ҳеч қачон бўлмаган.

Статистик маълумотларга кўра, ўтган йил Қозоғистонда 60 минг дона янги автомобил сотилган. Улардан ярми – Республика ичида ишлаб чиқарилган автомобиллар. 2017 йилга нисбатан автомобил савдоси ҳажми 24 фоизга ўсган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?