Йилнинг дастлабки уч ойи давомида енгил автомобиллар импорти 100 млн доллардан ошди. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак беряпти.
Январь-март ойларида мамлакатга 106,4 млн долларлик автомобиллар импорт қилинди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 2,2 баравар кўп. Таққослаш учун: 2018 йил давомида енгил автомобиллар импорти 319 миллион долларни ташкил этганди. Бу даврда юк автомобиллар импорти фақатгина 51,6 фоизга ошди.
Чет эл автомобиллари импортининг ўсиши айнан январь ойида қимматбаҳо хорижий машиналарни олиб кириш енгиллаштирилгани билан боғлиқ - агар автомобиль 40 минг доллар ёки ундан қимматроқ турса ва ишлаб чиқарилган санасидан икки йил ўтмаган бўлса, унда унга ноль ставкали бож ва 20% акциз солиғи қўлланилади.
Шунингдек, 1 январдан бошлаб электрмобиллар олиб киришга ноль ставкали бож ва ноль ставкали акциз солиғи ўрнатилди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Saudi Aramco раҳбари яшил энергетикага ўтиш хаёлидан воз кечишга чақирди
Нутрициолог тавсиялари: Саҳарлик ва ифторликда қандай овқатланиш керак?