Кейинги пайтларда автомобилларнинг иссиқ ҳавода чироқларини ёқиб юриши натижасида уларнинг ёниб кетаётгани ҳақидаги хабарлар кўп тарқалмоқда. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бундай автомобиль ёнғинлари ҳақиқатан ҳам чироқларни ёқиб юриш оқибатида келиб чиқяптими?
«Zarnews» нашри бу ҳақда «Авто бинокор сервис» МЧЖнинг автомобилларга электр хизмат кўрсатиш устаси Улуғбек Эрдановнинг фикрларини сўради:
– «Chevrolet Cobalt», «Chevrolet Gentra» ва кейинги пайтларда республикамизда чиқаётган қиммат нархдаги автомобилларнинг фараларидаги ҳимоя воситалари кучли бўлгани сабабли иссиқ ҳавода ҳам уларнинг чироқларини ёқиб юриш зарарсиз. Аммо «Lacetti», «Nexia» ва ундан арзон турдаги машиналар бунга мослашмаган.
Уларнинг чироқларини иссиқ ҳавода узоқ вақт ёқиб юриш ҳимоя ойналарини эритиб юборади. Қолаверса, бу нарса машина аккумулятори ва электр симларини ҳам тез муддатда ишдан чиқаради. Шунинг учун бу турдаги автомобилларга хавфсиз қўшимча чироқ ўрнатиш керак. Акс ҳолда, автомобилларда бундай ёнғинлар тез-тез кузатилиши мумкин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди