date
views 10 867

Энди ҳар бир ҳайдовчининг автомобилида махсус нимча бўлиши шарт

Энди ҳар бир ҳайдовчининг автомобилида махсус нимча бўлиши шарт

2015 йилнинг 24 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан имзоланган қарорга асосан мамлакатимизда 2016 йилнинг 1 мартидан бошлаб бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганянги таҳрирдаги "Йўл ҳаракати қоидалари" амалга киритилади. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

Унга кўра, хавфсизликни таъминлаш мақсадида бир қатор янгиликлар жорий этилди. Янги қоидаларда тунгги вақтларда ҳайдовчиларга нур қайтарувчи махсус нимчаларни кийиб олиш мажбурияти юклатилди.

Эндиликда ҳар бир транспорт воситасида тиббиёт қутичаси, ўт ўчиргич, мажбурий тўхтаганни билдирувчи белги билан биргаликда нур қайтарувчи махсус нимчалар ҳам бўлиши шарт, бу ҳақда ИИВ ЙҲХ Бош бошқармаси бошлиғи Холматжон Сайдалиев Darakchi.uz'га маълумот берди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Энди ҳар бир ҳайдовчининг автомобилида махсус нимча бўлиши шарт