Фото: «Ўзавтосаноат»
UzAuto Motors компанияси 2019 йилда автомобиль ишлаб чиқаришни неча фоизга оширгани маълум бўлди.
2019 йилнинг январь—декабрь ойларида 51 824 та Damas автомобили (ўсиш суръати 149,7 фоиз) ишлаб чиқарилган бўлса, Gentra модели 44 508 дона (ўсиш суръати 133,6 фоиз), Spark 24 249 дона (ўсиш суръати 83,4 фоиз), Labo 7 288 дона (ўсиш суръати 98,7 фоиз) ҳамда Tracker русуми 7 930 дона ишлаб чиқарилган.
Шунингдек, ўтган йилнинг январь—декабрь ойларида энг харидоргир модел сифатида Nexia-3 автомобили танланди. UzAuto Motors мазкур русумдаги автомобилдан йил давомида 73 151 дона ишлаб чиқарди. Бу эса 2018 йилга нисбатан йилнинг мос даврига қараганда 123,3 фоизга ошганини кўрсатади.
Қолаверса 2019 йилнинг январь—декабрь ойларида 56 211 дона Cobalt автомобили ишлаб чиқарилди. Бу кўрсаткич 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 149,4 фоизга ошганини кўрсатади.
Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра 2019 йилнинг январь—декабрь ойларида 5 944 дона Malibu (ўсиш суръати 89,7 фоиз) автомобили ишлаб чиқарилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”