Дунёда энг ишончли автомобиллар ишлаб чиқарувчилари орасида Жанубий Кореянинг Genesis бренди етакчилик қилмоқда.
J.D. Power консалтинг компания таҳлилчилари 3 йиллик автомобиллар эгалари орасида сўровнома ўтказиб, дунёдаги энг ишончли автомобил маркаларини аниқлашди. 2019 йил натижалари бўйича Genesis бренди ғолиб деб топилди.
Экспертлар ҳар бир брендга тегишли автомобилни баҳолаш учун уни бошқарувчи 100 киши билан сўровнома ўтказишган ва улар 2 йил давомида ушбу машиналардан фойдаланишда тўқнаш келган муаммолари сонини таҳлил қилишган. Бунда шикоятлар бир неча тоифага бўлинган, бироқ фаралар ишдан чиқишидан тортиб смартфонни Bluetooth бўйича улашда юзага келган муаммоларгача ҳисобга олинган.
Сўровнома натижаларига кўра, энг ишончли автомобил ишлаб чиқарувчиси рейтингда илк бор иштирок этаётган бўлса-да, Genesis ғолиб бўлган. Ушбу марканинг иккита модели бўйича 100 та автомобилга 89 та шикоят тушган. 2-ўринни Lexus эгаллаган. Ушбу бренднинг ҳар бир автомобили бўйича биттадан шикоят билдирилган. 3-ўринни 103 та шикоят билан “Бюик” эгаллаган.
Тадқиқот қоидасига кўра баҳоланувчи автомобиллар камида 3 йилдан бери сотилаётган бўлиши керак.
Рейтингнинг энг қуйи поғоналарини Volvo (185 та шикоят), Jaguar (186 та шикоят), Chrysler (214 та шикоят) ва Land Rover (220 та шикоят) брендлари эгаллаган.
Бунгача энг ишончли 3 йиллик машиналар рейтингига қаторасига 8 йил Lexus етакчилик қилиб келаётганди.
Бундан ташқари, мутахассислар автомобилсозлик саноати бўйича шикоятлар ўртача кўрсаткичи яхшиланганини қайд қилишган. Бу кўрсаткич бор-йўғи 2 пунктга - 136 тадан 134 та шикоятгача камайган бўлса-да, аммо охирги 31 йил ичида энг яхши кўрсаткич эканлиги таъкидлаб ўтилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”