9 286
Автомобил заводи ёпилса 34 миллионли халқ нима йўқотади? «Ўзавтосаноат» мутасаддилари жавоб берди (видео)
Фото: Видеолавҳадан скриншот
«Ўзавтосаноат» мутасаддилари ва Олий мажлис қонунчилик палатаси депутатлари ўртасида автомобиллар нархи ошиши борасида муҳокама бўлиб ўтди. Мулоқот давомида Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев мутасаддиларга савол берди.
— Истеъмолчилар шу вақтга қадар бир нарсага кўп гувоҳ бўлишган — экспортга ва маҳаллий бозорга чиқарилган автомобиллар ўртасида катта фарқ бор. Хусусан, ўзим ҳам машина олган бўлсам, Сергелидаги бозорга олиб бориб, дифектларини тузатишга, қўшимча деталлар қўйишга пул сарфлаганман. Машина заводи билан бозор ўртасида «шартнома» борми, усталар қаерда нимани алмаштириш кераклигини яхши билишади ва бир зумда алмаштириб беради. Бу ҳақда нима дея оласиз?
Яна бир савол — «UzAuto» ёпилса, 34 миллионли халқ нимани йўқотади? — дея савол берди Расул Кушербаев.
Ушбу саволга «Ўзавтосаноат» стратегик режалаштириш, таҳлил ва ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Рустам Қодиров жавоб бериб ўтди.
— Бу саволга жавоб беришда сифат ва комплектация ўртасидаги фарқни тушуниш лозим. Экспорт ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи учун талаблар ўзгача. Масалан, Россияда иқлим совуқроқ бўлгани учун олдинги ўриндиқларда иситкичлар бўлиши лозим. Буни ички бозор учун чиқаришимиз мумкин, аммо нарх ошишига олиб келади.
Агар ички бозор учун ишлаб чиқарилаётган автомобил тўловига ҳам 500 минг сўм қўшилса, сиз айтган комплектация келиб чиқади. Аммо бу ҳам нарх яна ошишига олиб келади. Агар бошқа уста бу опцияларни сотиб олиб қўйса, 2-3 миллион қимматга тушади.
Ўзбекистонда ҳам кундузги чироқлар қўйиш бўйича талаб бошлангандан сўнг биз ҳам автомобилларга ўрнатишни бошладик. Бу ҳолат нархга таъсир кўрсатмади.
Сифатга келадиган бўлсак, экспортга чиқарилаётган авто ҳам, маҳаллий бозор учун ҳам битта конвейердан чиқарилади.
Бракларга келадиган бўлсак, нафақат бизда, балки бошқа корхоналарда ҳам учрайди. Бу инсон фактори билан боғлиқ. Агар автомобилларда дефект бўлса, илтимос бизга етказинг. Агар бизга ўша камчиликлар айтилса, хатоларимизни билсак, тўғирлашимиз осон бўлади, — деб айтди Рустам Қодиров.
Мунозара давомида «UzAuto» ёпилса 34 миллион халқ нимани йўқотади?», деган саволга «Ўзавтосаноат» мутасаддилари қуйидагича жавоб берди: «18 мингта иш ўрни йўқотилади. Ҳар бир ишчимизнинг оиласида камида уч нафардан аъзо борлигини инобатга олсак, бу рақамни уч-тўртга кўпайтириш мумкин. Шунингдек яна 4 миллион (АҚШ доллари - таҳририят изоҳи) ҚҚС солиғи ҳам йўқотилади».
Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев бу жавобга қуйидагича эътироз билдирди:
«Кечирасиз, сиз айтаётган 4,2 триллион ҚҚСни сиз эмас, балки халқимиз тўламоқда. Ҳаммаси истеъмолчининг гарданида!»
«Ўзавтосаноат» мутасаддилари ва депутатлар ўртасидаги мунозара якунида Олий мажлисда автосаноат билан боғлиқ ҳолатни ўрганиш учун ишчи гуруҳ ташкил этиш таклифи берилди.
UzAuto Motors avtomobil narxlarini nega oshirdi? Rasmiylarning javobi.Oliy Majlis Qonunchilik palatasi deputatlari tomonidan "O'zavtosanoat" AJ mas'ullari ishtirokida Parlament eshituvi o'tkazildi. Unda mutaxassislar avtomobillarning narxi nega oshganligini tushuntirib berishdi.
Опубликовано UZREPORT TV Среда, 11 марта 2020 г.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди