Фото: Motor
«Россия газетаси»нинг журналистлари Собиқ совет даврининг бесцеллерлари — «ВАЗ 2101», «Запорожец» ва «Москвич» ҳозирги кунда неча пулдан сотилган бўлиши мумкинлигини ҳисоблаб кўрди, деб хабар беради Daryo.
Совет давридаги пулни ҳозирги кун билан таққослаш учун журналистлар 1965 йилдан 1975 йилгача бўлган даврдаги яшаш учун зарур бўлган нарсаларнинг энг кам миқдорини солиштирди. Ўша вақтда бу 40 рублни ташкил этган. Ҳозирда эса ушбу сумма 11 185 рублга тенг. Бундан келиб чиқадики, бир совет рубли 279,6 ҳозирги замон рублига тенг.
Бу орқали совет автомобиллари ҳозирда қанча туришини ҳисоблаш мумкин. Масалан, 1975 йилда «Копейка» («Жигули») 5620 рубл турган. Ушбу сумма 279,6 рублга кўпайтирилса, 2020 йилда бу машина 1 571 352 рублдан (20 500 доллар) сотилган бўларди. Ҳозирда Skoda Octavia ёки Renault Аrkana тахминан шу нархда сотилмоқда. Яна бу пулга Ўзбекистонда иккита Nexia-3 ҳам олиш мумкин.
Фото: Motor
«Қулоқли Запорожец» эса 1972 йили 3000 рублдан сотилган. Ҳозирги нархга таққослаганда уни 830 700 рублга (10 800 доллар) сотиб олиш мумкин бўларди. Бугунги кунда ушбу пулларга Lada Vesta ёки Chevrolet Cobalt харид қилиш мумкин.
«Москвич» 1975 йилда 4936 рубл ёки ҳозирги вақт бўйича 1 380 105 рубл (17 900 доллар) турган. Ҳозирда ушбу пулга бемалол Hyundai Creta ёки Tayota Corolla сотиб олса бўлади. Бу пулга яна озроқ қўшилса, Ўзбекистонда Chevrolet Tracker олиш мумкин. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”