UzAuto Motors компанияси ўтган йилнинг охирида SUV сегментига мансуб тўртта янги модель автомобилларини тақдим этган эди. Улардан бири Chevrolet Equinox моделидир.
Премиум синфга мансуб бўлган, энг замонавий технологиялар, энг замонавий двигатель, шасси ва бошқарув тизими билан жиҳозланган ушбу автомобил ҳам Ўзбекистондаги илк харидорларига етказиб берила бошланди.
Бундай кечикишнинг сабаби илгари маълум қилинганидек, пандемия билан боғлиқ.
Бугунги кунга келиб эса юздан ортиқ харидорлар Chevrolet Equinox автомобилини харид қилиш истагини билдириб, шартнома имзолаган, деб хабар берди UzAuto Motors.
Маълумот учун, Chevrolet Equinox автомобили қатор техник хусусиятларга эга. Хусусан, ёқилғи идиши ҳажми 59 л, 2.0 Турбо двигателга эга ва истеъмоли аралаш циклида 8,2 л/100 км ташкил қилади. Автомобилнинг тезлашиш вақти соатига 7,8 с дан 100 км/с гача. Автомобилнинг ташқи қисмида, салонга калитсиз кириш, панорамали люк, эшик ва юкхона бўлимининг электрузатмаси, светодиодли орқа ва олд фаралар бор. Иситиладиган ва электрбукиладигн ойналар ҳам унга хосдир.
Айрим манбаларда унинг нархи 259,5 млн. сўмдан 349 млн. сўмгача(ҚҚС билан биргаликда) кўрсатиб ўтилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”