Кадр: YouTube
YouTube’даги Carwow канали муаллифлари Ferrari 488 Pista, Lamborghini Aventador SV ва McLaren 720S махсус версиялари ўртасида дуэль уюштирди.
Lamborghini Aventador SV 2015 йилдан бошлаб серияли ишлаб чиқарилмоқда. Суперкар 750 от кучи ва 690 Нм айланувчи моментга эга 6,5 литрли V12 атмосфера двигатели ёрдамида ҳаракатга келади. 1570 килограмм оғирликка эга автомобиль нархи 315 минг фунт стерлингдан бошланади.
Фото: Lamborghini Aventador SV
Ferrari 488 Pista — дуэль учлигидан ўрин олган энг енгил ва энг замонавий машина ҳисобланади. Модель 2018 йилда тақдим этилган бўлиб, унга 720 от кучига эга 3,9 литрли V8 двигатели ўрнатилган. У етти поғонали «робот» узатмалар қутиси ёрдамида ҳаракатга келади. Оғирлиги 1390 килограмм бўлиб, Буюк Британияда 300 минг фунт стерлинг туради.
Фото: Ferrari 488 Pista
McLaren 720S модели 488 Pista’дан бир йил олдин тақдим этилган. Британия суперкарига 4,0 литрли V8 твин-турбо двигатели ўрнатилган. 720 от кучи ва 770 Нм айланувчи момент ҳосил қилишга қодир двигатель етти поғонали «робот» ёрдамида бошқарилади. Оғирлиги 1420 килограмм бўлиб, нархи 150 минг фунт стерлингга тенг.
Фото: McLaren 720S
McLaren италян суперкарларидан икки баробарга арзон бўлса-да, 720S техник тавсифи жиҳати бўйича рақобатчиларидан ортда қолмайди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди