Енгил автомобиллар мисолида импорт қилинадиган транспорт воситалари нархи қанчага ўзгаришини «Norma» экспертлари ҳисоблаб чиқишди.
Дейлик, ҳажми 1000 куб см.дан ортиқ бўлмаган двигателга эга автомобилнинг нархи — 6000 доллар.
2020 йил 1 августга қадар:
- Божхона тўлови — 3240$ (автомобиль ўртача нархининг 54%и);
- Акциз солиғи — 1920$ (автомобиль ўртача нархининг 32%и);
- ҚҚС — 1674$ (автомобиль ўртача нархининг, божхона тўлови ва акцизнинг 15%и);
- Божхона йиғими — 25$
- Утилизация йиғими — 0.
Шунда жами «растаможка» тўлови 6859$ бўлиб, автомобилнинг охирги нархи 12 859 долларни ташкил қилади.
2020 йил 1 августдан кейин:
- Божхона тўлови — 3240$ (автомобиль ўртача нархининг 54%и);
- Акциз солиғи — 0;
- ҚҚС — 1386$ (автомобиль ўртача нархининг, божхона тўлови ва акцизнинг 15%и);
- Божхона йиғими — 25$
- Утилизация йиғими — 659$ (БҲМнинг 30 баравари долларда).
Шунда жами «растаможка» тўлови 5310$ бўлиб, автомобилнинг охирги нархи 11130 долларни ташкил қилади. Фарқ — 1549$.
Шу билан бирга, ҳажми 3000 куб см.дан ортиқ бўлган ва 3500 куб см.дан юқори бўлмаган двигателга эга автомобилнинг нархи 30000 доллар. 1 августдан унинг нархи 6740 долларга арзонлашади.
Шундай қилиб, 1000 куб см.гача бўлган ҳажмли двигателга эга автомобиллар нархи 12%га, 3000 куб см.дан ортиқ бўлган ва 3500 куб см.дан юқори бўлмаган ҳажмли двигателга эга автомобиль нархи эса 10%га арзонлайди, деб хулоса қилади «Norma» экспертлари. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди