15:12 / 11.06.2020
4 177

Дунёдаги энг митти машина 150 минг еврога баҳоланди

Дунёдаги энг митти машина 150 минг еврога баҳоланди
Фото: Motor-klassik
Германияда дунёдаги энг митти серияли автомобиль — Peel P50 сотувга қўйилди. Машина 150 минг еврога баҳоланган. 2019 йилда машина дунёга машҳур замонавий немис рассоми Леон Лёвентраут томонидан бўялган эди, деб хабар беради Motor.

Peel P50 уч ғилдиракли минимобил бўлиб, Британиянинг Peel Engineering компанияси томонидан ишлаб чиқарилган. Моделда битта эшик ва ягона фара мавжуд. Митти машинага битта одам сиғади ва у дунёдаги энг кичкина серияли автомобиль сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган. Peel P50 узунлиги 1372 миллиметрни, эни эса 991 миллиметрни ташкил этади.

Фото: Motor-klassik
Автомобиль 4,2 от кучига эга 49 кубли мотоцикл двигатели билан жиҳозланган. Агрегат уч поғонали механик узатмалар қутиси ёрдамида бошқарилади ве тезлиги соатига 61 километргача етиши мумкин. Максимал тезлиги ҳайдовчининг оғирлигига боғлиқ. Митти моделнинг ёқилғи сарфи 100 километрга 2,8 литрни ташкил этади. Peel P50 1962—1965 йиллар давомида ишлаб чиқарилган. Бу давр мобайнида конвейрдан 50 дона минимобил чиққан бўлиб, ҳозирга қадар уларнинг 27 нусхаси сақланган.

Сотувга қўйилган ва кузови Леон Лёвентраут томонидан бўялган автомобиль классик моделнинг замонавий кўриниши ҳисобланади. Моделнинг минимал нархи 15 879 фунт стерлинг бўлиб, арт-кар нархи эса — 150 минг еврони ташкил этади.

Фото: Motor-klassik

Фото: Motor-klassik

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Дунёдаги энг митти машина 150 минг еврога баҳоланди