15:00 / 24.06.2020
1 056

Норвегиялик 78 ёшли эркак кунлик фойдаланиш учун McLaren суперкарини сотиб олди

Норвегиялик 78 ёшли эркак кунлик фойдаланиш учун McLaren суперкарини сотиб олди
Фото: Motor
Норвегиялик Генри Ҳаррфельдт 78 ёшга тўлиши муносабати билан 2018 йилги McLaren 720S Spider родстерини харид қилди. Кекса ёшли эркак суперкардан деярли ҳар куни фойдаланмоқда, деб хабар беради Motor.

Генрининг сўзларига кўра, у суперкар жуда паст ва «подвестка»си қаттиқ бўлишига қарамай, ундан ҳар куни фойдаланиб роҳатланади. Таъкидлашича, унга 4,317 миллион кронлик (441 минг доллар) McLaren 720S Spider’нинг динамикаси ёқади.

78 ёшли британиялик эркакнинг 40 ёшли Shelby Cоbra ва 38 ёшли Ford GT 40 машиналари ҳам бор бўлиб, у мазкур автомобиллардан дам олиш кунлари фойдаланиб туради. Бироқ эркакнинг фикрича, ушбу машиналарни бошқариш қийин, чунки улар пойга йўллари учун мўлжалланган, шу сабабли у замонавий McLaren’ни харид қилишга қарор қилган.

McLaren 720S Spider родстери биринчи бор 2018 йилнинг охирларида ишлаб чиқарилган бўлиб, унга 720 от кучига эга 4,0 литрли V8 битурбомотори ўрнатилган. Агрегат етти поғонали «робот» узатмалар қутиси ёрдамида бошқарилади. Машина соатига 100 километр тезликка 2,9 сонияда эришади. Максимал тезлиги 341 км/соатга тенг.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)