Фото: Motor
Германиядаги Springbok Sportwagen GmbH дилери яна бир бор ноёб Gumpert Apollo суперкарини сотувга қўйди. 2009 йилги Женева автосалони учун яратилган айнан ушбу автомобиль Нюрбургринг трассасида 7,11 дақиқа кўрсаткич билан рекорд ўрнатган эди, деб хабар беради Motor.
Gumpert Apollo’нинг сотувга қўйилгани тўғрисидаги эълон 2018 йилнинг майида пайдо бўлганди. Ўша вақтда ўрта моторли суперкар 333 минг еврога баҳоланган. Харидор топилмагани сабаб бу сафар модель 299 минг евро эвазига сотувга қўйилган. Бунча маблағ эвазига харидор нафақат ўзининг ажойиб тарихига эга автомобилни, балки 100 км/соат тезликка 3,1 сонияда эришишга қодир тезкор купени қўлга киритади.
Фото: Motor
Машина 700 от кучи ва 850 Нм айланувчи моментга эга 4,2 литрли иккита Audi V8 турбокомпрессори ёрдамида ҳаракатга келади. Gumpert Apollo’нинг соатига 200 километр тезликка эришиши учун 9,1 сония кифоя. Максимал тезлиги эса 360 км/соатга тенг.
Гумперт компаниясига Audi Spot’нинг собиқ раҳбари Роланд Гумперт томонидан асос солинган бўлиб, 2012 йилда ўз фаолиятини якунлаган. Орадан икки йил ўтиб, унинг қолдиқ активларини Гонконгдаги Ideal Team Venture инвестиция компанияси сотиб олган. Янги фирмага Apollo Automobil номи берилган.
Фото: Motor
Фото: Motor
Фото: Motor
Манба: Daryo.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди