22:23 / 24.07.2020
4 755

Ҳатто Bentley’да ҳам йўқ опциялар билан жиҳозланган Ўзбекистондаги «ВАЗ-2101» (фото, видео)

Ҳатто Bentley’да ҳам йўқ опциялар билан жиҳозланган Ўзбекистондаги «ВАЗ-2101» (фото, видео)
Кадр: YouTube
Ўзбекистонда эски «ВАЗ-2101» автомобили ҳатто Bentley машиналарида ҳам йўқ ҳашаматли опциялар билан жиҳозланди, деб хабар беради Carakoom.

Машинадаги мавжуд барча деталлар электрузатмалар ёрдамида очилади ёки йиғилади. Бу нафақат орқани кўришга мўлжалланган ойна, тутқичсиз эшик ёки юкхона, балки капотга ҳам тааллуқли. Ҳайдовчи биргина тугмани босиши билан капот секин-аста кўтарилади.

Капот остидан янги куч агрегати ўрин олган. Афтидан «ВАЗ 2101»га Toyota мотори ўрнатилган кўринади. Бунга блок каллакчасидаги TRD Sports ёзуви шама қилмоқда.

Салон ичидан Chevrolet рулига эга «олтилик» панель ва AMG марказий «консоли» ўрин олган. Мусиқа овози сифатли чиқиши учун сабвуфер ҳам ўрнатилган.

«Машина эгаси нима сабабдан шунча пулни эски автомобилига сарфлади? Балки, янгисини харид қилган маъқулдир? Бироқ Ўзбекистонда янги автомобиль сотиб олиш осон иш эмас, шу сабабли бошқалар ҳам шундай йўл тутган бўларди.

Маҳаллий аҳолининг аксарияти ранг-баранглиги билан у қадар ажралиб турмайдиган маҳаллий автомобилларни харид қила олади. Минилган япон автомобилларини мамлакатга олиб киришдаги божлар шу қадар юқорики, янгилари ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас
», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Ўзбекистонда Volkswagen Caddy моделининг савдоси 27 июлдан бошланиши тўғрисида хабар берилганди.

Кадр: YouTube

Кадр: YouTube

Кадр: YouTube

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Ҳатто Bentley’да ҳам йўқ опциялар билан жиҳозланган Ўзбекистондаги «ВАЗ-2101» (фото, видео)