10:53 / 06.09.2020
863

Рэпер Канье Уэст совға учун Россия йўлтанламасини сотиб олди (фото)

Рэпер Канье Уэст совға учун Россия йўлтанламасини сотиб олди (фото)
Фото: Instagram / @2chainz
Америкалик ҳип-ҳоп қўшиқчи Канье Уэст ўзининг Россияда ишлаб чиқарилган «Шерп» йўлтанламасларига бўлган қизиқиши билан танилган. У Вайомингдаги ранчосига бориш учун иккита шу турдаги машинадан сотиб олган, 2020 йил бошида эса улардан ўзининг Yeezy кроссовкалари кампаниясини реклама қилишда фойдаланган, деб хабар беради «Auto.mail.ru».

2 Чейнз тахаллуси остидаги Таухид Эппс исмли рэпер ўзининг Instagram’даги саҳифасига эрталаб уйғониб уйининг ёнида «Шерп» йўлтанламасига дуч келганини ёзиб қолдирган. Маълум бўлишича, 12 сентябрь куни 43 ёшга тўладиган рэперга ушбу машинани Уэст туғилган куни учун совға қилган.

Машинадаги пешлавҳада «2 Чейнз учун» деб ёзилган ва Инжилдан иқтибос келтирилган: «Ўз ақл–идрокингга суянма, бутун қалбинг билан Эгамизга ишон. Ҳар ишингда Эгамизни эътироф эт, шунда У йўлларингни тўғрилайди» (3-боб, 5-6 оят).

Фото: Instagram / @2chainz
Sherp Pro 44,3 от кучига эга 1,5 литрли дизель двигатель билан жиҳозланган бўлиб, у 5 поғонали механик узатмалар қутиси ёрдамида бошқарилади. Қувват барча ғилдиракларга узатилади.

Фото: Instagram / @2chainz
Йўлтанламас алюминий корпусга эга бўлиб, оғирлиги 1300 килограммни ташкил этади. Бир тонна юкни кўтаришга қодир машина соатига 2-3 литр ёқилғи сарфлайди. Sherp нархи 87 минг доллардан бошланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)