Фото: Cadillac
Cadillac ХТ4 субкомпакт кроссовери Хитойда бир қатор янги функцияларга эга бўладиган янгиланишни амалга оширади. Улар қаторида Face ID тизими ҳам бор, бу орқали автомобиль ўз эгасини юзидан таний олади, деб хабар беради Motor.
Компания янги функцияни «энг замонавий калитсиз очиш тизими» дея изоҳлаган ва у сутканинг исталган вақтида, ҳар қандай об-ҳаво шароитида ишлай олади.
Тизим кузовнинг марказий қисмидаги устунга ўрнатилган иккита инфрақизил камерадан фойдаланади. Машина эгаси автомобилга яқинлашгач, тизим Bluetooth орқали унинг мобил телефони сигналини ушлайди ва «уйғонади»: у юзни сканер қилади, шундан сўнг эшик очилади ва двигателни калитсиз ўт олдиради.
Хавфсизлик нуқтаи назаридан янги тизим қўшимча функцияларга эга бўлади — автомобилни бармоқ изи ёки парол ёрдамида очиш. У саккизта профилга, хусусан, администратор профилига эга бўлиб, у қолган етти кишига рухсат бера олади.
Фото: Cadillac
Хитойда Cadillac ХТ4’га янги тизимни ўрнатиш 1480 долларга тушади. Кроссовер Face ID’дан ташқари, Cadillac User Experience (CUE) мультимедиа тизими ҳамда 214 та буйруқни бажара оладиган овозли ёрдамчига эга бўлади. Хитойда ХТ4 нархи 38 минг доллардан бошланади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди