18:50 / 24.12.2020
3 284

«Волга»ни «оёғи осмон»да ҳолда қандай қилиб ҳайдаш мумкин? (видео)

«Волга»ни «оёғи осмон»да ҳолда қандай қилиб ҳайдаш мумкин? (видео)
Кадр: Youtube
Youtube’даги «Гараж 54» каналининг новосибрсклик блогерлари автомобилни «оёғини осмондан» қилиб бошқариб кўрди. Ролик муаллифлари тажрибани ўтказиш учун «Волга» томига ҳайдовчилар ўриндиғи ва бошқарув тепкиларини ўрнатган.

Муҳандислар «Волга»ни қайта жиҳозлаш учун автомобилнинг том қисмини тўлиқ қирқиб олган, кузовга металл таянчлар пайвандланган бўлиб, уларга хавфсизлик камарига эга спорт ўриндиқлари қотирилган. Шундан сўнг, мутахассислар машинани бошқариш органларни қанча масофага жойлаштиришга тўғри келишини текшириб кўрган. Бунинг учун импровизация қилинган «арғимчоқ»қа ҳайдовчи оёғини тепага қаратилган ҳолда ўтқизилган.

Блогерлар машина кузовининг орқа қисмига пайвандланган панелга тепкилар узатмасини қотирган. Натижада ҳайдовчининг бош қисми рул чамбарагига, оёқлари эса автомобилнинг том қисмига тўғри келган. Шундай қилиб, машинани бошқариш осон кечмаган. Ҳайдовчи машинани бошқаришни қайтадан ўрганишга — ўнг ва чап томонлар қаерда жойлашганини ўрганишга мажбур бўлган. Охир-оқибат «Волга» ариққа тушиб кетиб, тиқилиб қолган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » «Волга»ни «оёғи осмон»да ҳолда қандай қилиб ҳайдаш мумкин? (видео)