09:50 / 02.01.2021
2 771

Украиналик эркак мустақил равишда баландлиги 3 метр келадиган йўлтанламасни йиғди (фото)

Украиналик эркак мустақил равишда баландлиги 3 метр келадиган йўлтанламасни йиғди (фото)
Фото: Motor
Украинанинг Тернопол вилоятида истиқомат қилувчи Юрий Кордупел исмли фуқаро баландлиги уч метр келадиган қўлбола йўлтанламасни йиғди. Ukraine номини олган машина асосини «ГАЗ-66» ташкил этади, деб хабар беради Motor.

Умуман олганда йўлтанламасда донор «ГАЗ-66»ни аниқлаш жуда қийин, чунки етти ўриндиқли Ukraine шиша пластикдан тайёрланган капотли тўлиқ оригинал кузовга эга бўлган. Оғирлиги 4,5 тонна келадиган машина Mercedes-Benz двигатели ёрдамида ҳаракатга келади. Агрегатнинг ўлчамига аниқлик киритилмаган, бироқ у 150 от кучига эгалиги ва автомобилни соати 90 километр тезликда ҳаракатлантиришга қодирлиги маълум.

Фото: Motor
Ukraine’нинг баланлиги уч метр келади. Узунлиги — «Богдан» автобусидан калтароқ (7430 миллиметр). Машинанинг орқа эшиклар ҳаракатланиш йўналишига қарши очилади. Йўлтанламасга электр бошқарилувчи ойналар ва орқани кўришга мўлжалланган камера ўрнатилган. Интерьерининг бир қисми ҳам Mercedes-Benz’дан олинган. Ukraine’ни яратиш учун 2,5 йил вақт ва 25 минг доллар сарфланган.

Фото: Motor

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Украиналик эркак мустақил равишда баландлиги 3 метр келадиган йўлтанламасни йиғди (фото)