Янги автомототранспорт воситаси олинганда уни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш талаби бекор қилиниши мумкин. Бу ҳақда 2021 йилги Давлат дастури лойиҳасида сўз боради.
Унга кўра, 2021 йил 1 мартгача Ички ишлар ва Молия вазирликлари «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини соддалаштириш ва халқаро андозалар асосида такомиллаштириш» бўйича лойиҳа ишлаб чиқиши керак.
Унда машиналарни техник кўрикдан ўтказишда прописка сўралмайди ва техник кўрикдан ўтказиш муддатлари узайтирилади.
Шунингдек, 2021 йил 1 июнгача ишлаб чиқиладиган ҳужжат лойиҳасида машиналар ва улар эгаларининг тарихини акс эттирувчи электрон база яратилади. Машинани бошқа шахсга бериш ҳақидаги шартнома «ягона дарча» тамойили асосида расмийлаштирилади.
Бундан ташқари, ҳайдовчилик имтиҳонларини видеокузатув қурилмалари ёрдамида интернет орқали кузатиш имкони ҳам яратилиши кутиляпти. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

«Техпаспорт»лар бўйича қарорга ўзгартириш киритилди

Автомобил техник кўриги тўғрисидаги талон сертификат билан алмаштирилади

Янги автомобилларни 7 йилгача техник кўрикдан ўтказмаслик тартибини жорий қилиш таклиф этилди

Шахсий автомобилларни техник кўрикдан ўтказиш тартибига ўзгартириш киритиш таклиф қилинди

Автомобилларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш муддатлари ўзгарди

ЙПХ ходими ўз вазифасини билмайди(ми?)