18:46 / 03.04.2021
2 021

Tesla Cybertruck пикапига эшик тутқичлар умуман ўрнатилмаслиги маълум бўлди

Tesla Cybertruck пикапига эшик тутқичлар умуман ўрнатилмаслиги маълум бўлди
Фото: Tesla
Tesla раҳбари Илон Маск Twitter ижтимоий тармоғида Cybertruck моделига оид саволларга жавоб бериш асносида кутилмаган электропикапнинг серияли версияси умуман эшик тутқичларига эга бўлмаслигини маълум қилди, деб хабар беради Motor.

Американинг Tesla компанияси 2019 йилнинг кузида тақдим этилган Cybertruck электропикапининг серияли версиясини оммага намойиш этишга тайёрланмоқда. Электрокарнинг ташқи кўриниши бир қатор ўзгаришларга учрайди, бироқ айнан нима ўзгариши ҳозирча жумбоқ.

Илон Маск Twitter’даги саҳифаси орқали вақти-вақти билан электропикап устида амалга оширилаётган ишларга оид саволларга жавоб бериб туради — яқинда у Cybertruck бироз бошқача ён ойна линияси ва яна у қадар аҳамиятга эга бўлмаган бироз ўзгаришларга учрашини маълум қилганди.

Tesla раҳбарининг сўзларига кўра, электропикапнинг эшик тутқичлари умуман бўлмайди. Бу каби ҳолатда эшик қандай очилишига Маск ойдинлик киритмаган.

Тахминларга кўра, бунинг учун янгиланган Модель S ва Модель Х электрокарларига ўрнатилган атрофни кузатиш камералари ишга туширилиши мумкин. Рестайлинг давомида улар ҳаракат режимларини ўзгартиришдан маҳрум этилган — Илон Маскнинг маълум қилишича, моделлар борт компьютери видеокамералар ёрдамида таҳлил қилган, шунингдек, навигация тизимида кўрсатилган маълумотлар асосида орқа панелни вазиятдан келиб чиқиб мустақил ёқади.

Фавқулодда ҳолатларда ҳайдовчи D ёки R режимини тачскрин орқали ишга тушириши мумкин. Cybertruck камералари инсонни таниш орқали эшикларни автоматик очиш-очмаслиги номаълум.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Tesla Cybertruck пикапига эшик тутқичлар умуман ўрнатилмаслиги маълум бўлди