Фото: CARakoom
Шанхай автосалонида IM Airo номли янги электромобил тақдим этилди. Хитойда яратилган ушбу машинани бошқа моделлар билан чалкаштириб юбориш имконсиз, деб ёзади CARakoom.
IM — бу Хитойнинг Zhiji компаниясининг янги бренди. Zhiji эса SAIC Zhangjian Hi-Tech ва Alibaba Group’нинг қўшма корхонаси ҳисобланади. Airo дизайни устида Британиянинг Heatherwick Studio дизайнерлик компанияси иш олиб борган.
IM Airo концепт-кари ҳавони тозаловчи ноодатий технологияга эга. Бутун бошли электромобиль улкан ҳаво тозалагич каби ишлайди. Бу ноль миқдорда зарарли газларни чиқарадиган оддий автомобиль эмас, балки у ҳавонинг ифлосланишига қарши курашда ҳам ёрдам беради. Унга ўрнатилган улкан HEPA-фильтри атроф-муҳитдаги зарарли газларни сўриб олиб, уларни тозалайди.
Фото: CARakoom
Электромобиль атроф-муҳит билан яхши «келишибгина» қолмай, у тўлиқ автоном ҳисобланади. Шунингдек, унга шишали кенг эшиклар ва буриладиган ўриндиқ ўрнатилган. Руль чамбараги ва бошқарув органлари сақланиб қолган.
Фото: CARakoom
Heatherwick Studio асосчиси Томас Хезервик Airo моделини «тушлик, иш, ўйин ва ухлаш учун қўшимча маконга эга кўп функцияли хона» деб атаган. Дизайнернинг веб-сайтида маълум қилинишича, капсула автомобилни ишлаб чиқариш ишлари 2023 йилга мўлжалланган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди