
Фото: CNBC
Британиянинг Rolls-Royce автомобиль ишлаб чиқарувчиси ноёб Boat Tail моделини тақдим этди. Люкс автомобиль фақат уч нусхада тақдим этилган, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Машина нархи ҳозирча ошкор этилмаган. Boat Tail ўзи ичига тўрт нафар йўловчини сиғдира олиши маълум бўлиб, унинг узунлиги 5,8 метрни ташкил этади.
«Бу — фақат танланганлар амалга ошира оладиган жуда ноодатий нарса», — дейди компания директори Торстен Мюллер-Отвос. Таъкидланишича, ушбу моделнинг ҳар бир нусхасини яратиш учун 1,8 мингдан ортиқ ноёб эҳтиёт қисмлар ишлатилган.

Фото: CNBC

Фото: CNBC
Boat Tail’нинг орқа қисми яхта палубаси шаклида ишланган. Ҳар бир модель Coachbuild дастури доирасида тўрт йил давомида дизайнерлар билан ишлаган ҳар бир мижоз учун мослаштирилган.