23:56 / 01.09.2021
3 341

Тошкентда ўзганинг Gentra’сини миниб қочган 17 ёшли йигит ЙТҲга учраб, қўлга тушди

Тошкентда ўзганинг Gentra’сини миниб қочган 17 ёшли йигит ЙТҲга учраб, қўлга тушди
Фото: ЙҲХББ матбуот хизмати
Тошкентда ўзганинг Lacetti Gentra’сини миниб қочган 17 ёшли йигит 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир этиб, қўлга тушди. Бу ҳақда ЙҲХББ матбуот хизмати хабар берди.

31 август куни соат 05:00 ларда 2004 йилда туғилган С.Қ. Шайхонтоҳур тумани, Генерал Узоқов кўчасида тўхтаб турган, фуқаро Н.А.га тегишли бўлган Lacetti эшигини очиб, ўт олдиргичда қолдирилган калит орқали транспорт воситасини олиб қочган.

Йўлда автомобиль давлат рақам белгисини ечиб ҳаракатланган ва шу куни соат 16:30 ларда Юнусобод тумани, ТҲАЙ кўчасида ЙТҲ содир этиб, воқеа жойида ушланган.

ЙТҲ Lacetti Gentra, Nexia, Spark ҳамда Matiz русумли автомобиллар иштирокида содир бўлиб, тўқнашув натижасида 2 нафар фуқаро тан жароҳати билан шифохонага мурожаат қилган.

Транспорт воситасини олиб қочиш бўйича Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси (транспорт воситасини олиб қочиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Тошкентда ўзганинг Gentra’сини миниб қочган 17 ёшли йигит ЙТҲга учраб, қўлга тушди