Фото: Медиа.даимлер
Мюнхенда 7 сентябрь куни очилган Mercedes автосалонида келажакда электр энергиясида ҳаракатланувчи Gelandewagen’нинг серия олди прототипи — Mercedes Concept EQG электройўлтанламаси тақдим этилди, деб хабар беради «Korrespondent.net».
EQG — бу G-Class авлодининг электр энергияда ҳаракатланувчи версияси. Унда ташувчи конструкция сифатида зинали ром сақланган. Дизайни G-Class’даги каби бурчакли. Олд томонида радиатор панжараси имитациясига эга ёруғлик диодларидан иборат ялтироқ қора панел жойлашган. Mercedes’нинг эмблемаси эса 3D-эффект ёрдамида ёритилади.
Concept EQG силлиқланган алюминийли қотишмадан ишланган 22 дюймли ғилдиракларга эга бўлиб, улар ўзининг эксклюзив дизайни билан ажралиб туради. Захира ғилдираги сақланадиган одатдаги жойга қувватлантириш кабелини сақлашга мўлжалланган қулфланувчи қути ўрнатилган.
Электройўлтанламас — ҳар бир ғилдираги учун алоҳида электромоторга эга тўлиқ узатмали модель ҳисобланади. Шунингдек, унда икки поғонали узатмалар қутиси ҳам бўлиб, ёмон йўлларда ҳаракатланиш қобилиятини оширади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Қирғизистонда қийин ғалабага эришди, БАА – Қатар ўйинида «ўзбекистонлик» легионер 4та гол урди