Автозаводларни бўёқ билан таъминловчи «Axalta Coating Systems» (АҚШ) компанияси анъанавий йиллик тадқиқотини эълон қилди, унга кўра, талаб сал камайганига қарамай, оқ энг оммалашган ранг бўлиб қолмоқда.
Бундан ташқари, кулранг бўёққа талаб ошиб боряпти, бу ранг қўлланиш бўйича қора ранг билан тенглашиб олди, Европада эса ҳатто оқ рангни ортда қолдирди.
Тадқиқотларга кўра, дунё бўйича янги машиналарнинг 35 фоизи оқ рангга (ва унинг бошқа тусларига) бўялган.
Иккинчи ўринда — қора ва кулранг (ҳар иккисининг улуши 19 фоиздан), кулранг машиналар сони 2020 йилга қараганда 4 фоизга ошган.
Кумушранг (9 фоиз) ва кўк (8 фоиз) машиналар тўртинчи ва бешинчи поғоналарни банд этди. Кейинги ўринларда: қизил (5 фоиз), жигарранг/оч жигарранг (3 фоиз), яшил ва сариқ (1 фоиздан). Машиналарда ишлатилаётган бошқа туслар 1 фоизни ҳам ташкил этмайди.
Оқ ранг 2017 йилда энг оммалашган — машиналарнинг 39 фоизи шу рангда чиққанди. 2021 йилда оқ рангдан фойдаланиш жаҳонда 3 фоиз, дунёнинг энг йирик автобозори Хитойда 7 фоиз қисқарди.
Европа — кулранг етакчига айланган жаҳондаги ягона минтақа (27 фоиз). Жанубий Америкада оқ ранглидан сўнг иккинчи ўринда — кумушранг машиналар (23 фоиз), Европанинг люкс машиналар сегментида қора ранглилари устун (22 фоиз). Қизил машиналарни энг кўп Шимолий Америка йўлларида учратиш мумкин (8 фоиз). “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар