Фото: Getty Images
Полша Европа иттифоқи мамлакатдаги украиналик қочқинлар таъминоти учун маблағ ажратишини кутмоқда. Бу ҳақда Полша бош вазири Матеуш Моравецкий айтди.
Унинг сўзларига кўра, Полша урушдан қочиб қутулган 2,5 млн нафар украиналикка "ўз эшиклари ва қалбини очди". Бундан ташқари, Полша украиналик ярадор ҳарбийларга ёрдам бермоқда.
"Бунинг учун бизга пул керак", - деб таъкидлади у ва Евроиттифоқ ҳозирча Варшавага "бир цент ҳам" ажратмаганини қўшимча қилди.
"Биз адолатли муносабатни хоҳлаймиз. Туркияга охирги марта қочқинлар келганида миллиардлар билан қўллаб-қувватлашганди. Ҳозир биз ҳам ЕИ ёрдам кўрсатишига муносибмиз", - деди Матеуш Моравецкий. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Германияда Путин борасидаги баҳсда украиналик ўлдирилди, ўзбекистонлик қўлга олинди