09:19 / 29.04.2022
2 058

Украинадаги уруш май ойида ҳал қилувчи палласига киради — The Guardian

Украинадаги уруш май ойида ҳал қилувчи палласига киради — The Guardian
Фото: «Фокус»
Май ойи Украинадаги урушнинг бурилиш нуқтаси бўлади, деб ёзди «The Guardian» нашри.

Мамлакатга Ғарб қурол-яроғлари киришининг сўнгги тўлқини шу ойга тўғри келади: украинлар Америка гаубицалари, немис ва британ зенит қурилмаларига эга бўлади.

«Ҳозир Украина қуролли кучлари қарши ҳужумлар қилиб, ўз ҳудудларини қайтариб олишга қодир эмас. Украинадаги уруш қотиб қолди. Россия ҳам Донбассда тўлақонли юриш қила олмаяпти, рақиби мудофаасини жиддий ёриб ўта олаётгани йўқ», — дейилади мақолада.

Украина шарқида рус қўшини муваффақиятсизлигини британ журналистлари ноқулай об-ҳаво, Украина қуролли кучларининг жиддий қаршилиги ҳамда Россия қўмондонлиги ва бошқарувидаги муаммолар билан боғлашмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украинадаги уруш май ойида ҳал қилувчи палласига киради — The Guardian